"Арсенал"нинг янги футболчиси Рахим Стерлинг "Челси"дан Лондон клубига ижарага ўтгани ҳақида фикр билдирди.
"Арсенал"га ўтиш ҳақиқатан ҳам ақл бовар қилмайдиган туйғу. Мен бахтлиман", - дея Стерлинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2024/2025 йилги мавсум охиригача "Арсенал"да тўп тепади.