"ПСЖ", "Лестер", "Кардифф" ва Кот-д'Ивуар терма жамоаларининг собиқ футболчиси Сол Бамба вафот этди.
Туркиянинг иккинчи олий дивизионида тўп тепаётган “Аданаспор” устози 39 ёшда эди. Клуб унинг соғлиги ёмонлашгани учун касалхонага ётқизилганини маълум қилди.
2021 йил январь ойида ўша пайтда "Кардифф"да ўйнаган Бамбага ленфома ташхиси қўйилган. У кимётерапиядан ўтди ва футболчи сифатида яна бир мавсумни - "Мидлсбро"да ўтказди.
Шунингдек, ҳимоячи ўз фаолиятида "ПСЖ" (шу клуб академияси тарбияланувчиси), "Ҳиберниан", "Лестер", "Лидс" ва Кот-д'Ивуар терма жамоаларида ўйнаган ва у билан 2012 йилда Африка кубоги вице-чемпионига айланган.