"Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо Ла Лиганинг 4-турида "Вальядолид"га қарши ўйинда гол урди.
26 ёшли испаниялик футболчи 82-дақиқада ҳисобни 6:0 кўринишига келтирди. Учрашув 7:0 ҳисобида якунланди.
"Барса"нинг янги футболчиси 27 август куни "Райо Вальекано"га қарши дебют ўйинида ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилганди (2:1).