«Ливерпуль» ҳимоячиси Эндрю Робертсон жамоадоши Муҳаммад Салоҳ ҳақида фикр билдирди.
«Сиз унинг қандай формада эканлигини кўришингиз мумкин. Ёши улғайгани сари жисмоний тайёргарлиги ҳам яхшиланмоқда. У катта ўйинлар учун туғилган ўйинчи. Унинг голлари ва узатмалари ўз-ўзи ҳақида гапиради. Албатта, у аллақачон Премьер-лига афсонасига айланган, лекин уни ҳали яна баъзи қиладиган ишлари бор», - дея Робертсоннинг сўзларини келтиради "Daily Mail".
Салоҳ «Ливерпуль» сафида 2017 йилдан бери тўп тепади. 32 ёшли мисрлик мерсисайдликлар сафида 351 та ўйин ўтказиб, 213 та гол урган ва 90 та голга ассистентлик қилган.