Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Президентимиз Паралимпия ғолиблари билан телефон орқали суҳбатлашди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Париждаги Паралимпия ўйинларида ғалаба қозониб, терма жамоамиз ҳисобидаги олтин медаллар сонини бештага етказган енгил атлетикачилар Элбек Султонов, Ёрқинбек Одилов ва таэквондочимиз Асадбек Тоштемиров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президентимиз ўз номидан ва барча юртдошларимиз номидан спортчиларни самимий қутлаб, бу зафарлар энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллик кунига муносиб совға бўлганини таъкидлади. Паралимпиячиларимиз муросасиз беллашувларда кўрсатаётган юксак маҳорат ва метин ирода бутун халқимиз, айниқса, ёшларни руҳлантираётгани қайд этилди.

Юртбошимиз йигитларнинг мураббийлари ва ота-онасига миннатдорлик билдириб, кеча совриндор бўлган спортчиларимизга ҳам салом ва табрик сўзларини йўллади.

Чемпионлар ҳар бир чиқишда давлатимиз раҳбари ва халқимиз қўлловини ҳис этганларини таъкидлаб, юртимизда паралимпия ҳаракати ривожига қаратилаётган эътибор ва яратилган шароитлар учун раҳмат айтдилар.

Киритилди: 11:14, 03.09.2024.
Ўқилди: 665 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.