"Эвертон" марказий ҳимоячиси Жерред Брэнтуэйт "Ливерпуль"нинг радарида қолмоқда.
"Қизиллар" сўнгги трансфер ойнасида 22 ёшли футболчига даъвогарлар қаторида эди, бироқ клуб ҳеч қачон расмий таклиф билан чиқмаган. Goal нашрининг Fichajes нашрига таяниб хабар беришича, «Ливерпуль» Брэнтуэйтни кузатишда давом этмоқда ва уни келаси йили сотиб олишга тайёр. "Ирисар" етакчисига «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирган.
Жерред Брэнтуэйтнинг нархи, Transfermarkt экспертлари ҳисобига кўра, 42 миллион евро, футболчининг "Эвертон" билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.