Кириш Регистрация

Сречко Катанец: "Ҳамма ўйинчилар ўйинга тайёр"

Баҳо:
+ | -

Эртага Ўзбекистон терма жамоаси КХДРга қарши ўйинда иштирок этади. Бугун ташкил этилган матбуот анжуманида мураббий Сречко Катанец учрашув ҳақида гапирди.

"Барчаси жойида, футболчиларимиз ўйинга тайёр. Кечаги машғулотда ҳам жамоамиз диққат ва эътибор билан ўйинга тайёргарлик кўрди. Биз ўз уйимизда ўйнаймиз, шу сабабли мақсадимиз фақат ғалаба қозониш.

Тақвим ва жамоанинг ҳолати ҳақида

— Рақибимиз биз билан ўйинга қадар ўртоқлик ўйинлари ўтказа олди, кўпроқ машғулотда қатнашди . Биз эса яқинда йиғилдик, бироқ бу нарса биз учун янгилик эмас. 3 йилдан буён жамоа билан биргамиз ва бу борада етарлича кўникмага эгамиз. Ҳамма футболчилар йиғинга бир хил ҳолатда етиб келмади, кимдир кўпроқ ўйнади, кимдадир вазият бошқача. Лекин менинг вазифам барчасини таҳлил қилиш ва ўйинга тайёрлаш ҳисобланади.

Ҳаммаси жойида, биз шу руҳда давом этишимиз керак. Бу босқичда барча жамоалар кучли ҳисобланади, хусусан, эртанги рақибимиз ҳам.

Яқин йиллардаги таркибдаги ўзгаришлар ҳақида

— Мен эртага нима бўлишини билмайман, олдимизда катта йўл бор. Асосий эътиборимиз эртанги ўйинга қаратилган.

Эртанги таркиб ҳақида

— Таркиб борасида эртага барчамиз гувоҳи бўламиз.

Рақиб ҳақида

— Ушбу терма жамоани таҳлил қилиш қийин. Сурия ва Япония билан ўйинларда ҳар хил таркиб билан ҳаракат қилган. Жамоа тартибли, ўз услубига эга. Лекин биз ўз ўйинимизга эътибор қаратганмиз ва эртанги ўйинга ҳам нималарга қодирлигимизни майдонда исботлашимиз керак", дейди мураббий.

Киритилди: 12:50, 04.09.2024.
Ўқилди: 2490 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3413]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3235]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3100]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2974]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2942]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2825]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2609]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1988]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1887]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1761]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик