Дортмунднинг "Боруссия" клуби ва Германия терма жамоасининг 33 ёшли ярим ҳимоячиси Паскал Гросс Kicker нашрига "бундесманншафт" асосий ўйинчилар - Мануэль Нойер, Илкай Гюндоган ва Томас Мюллернинг йўқотишларини қандай қоплашга ҳаракат қилишини айтди.
"Германия терма жамоасида кўп қайта қуришга ҳожат йўқ, лекин, албатта, жамоа ажойиб ўйинчиларни йўқотди – яккама-якка ўйинда уларни тўғридан-тўғри алмаштириб бўлмайди, принципиал жиҳатдан бу жуда қийин. Масалан, Томас Мюллерни кўп жиҳатдан алмаштириб бўлмайди, у ўзининг хулқ-атвори ва ҳазил-мутойибаси билан жамоани ўзига ром эта оладиган жуда ўзига хос характер. Шу билан бирга, унда жиддийлик, ҳар бир машғулот ўйинида ғалаба қозониш истаги бор - бу жуда ноодатий аралаш. Шунингдек, унинг майдондаги фазилатларини, маҳоратини қайд этишимиз керак. Аммо ҳозир биз учун майдонда бир-биримиз билан ўзаро алоқани тезда йўлга қўйиш муҳим - биз клубларимиздан турли фалсафа ва услубларни олиб келдик, аммо Германия терма жамоасида бизда мураббий томонидан сингдирилган умумий фалсафа бор. Албатта, биз нолдан бошламаганимиз яхши" - деди Паскал Гросс.
"Бавария"нинг 34 ёшли ярим ҳимоячиси Томас Мюллер Германия термасидаги 14 йиллик фаолияти давомида "Бундестим" либосида 131 ўйин ўтказиб, 45 гол урди ва 2014 йилда жаҳон чемпиони бўлди. Энди Мюллер, Кроос, Гюндоган ва Нойерсиз Юлиан Нагельсманн шогирдлари сентябрь ойидаги Миллатлар лигаси ўйинларида Венгрия билан ўз уйида ўйнашади ва кейин Нидерландияга йўл олишади.