Англия терма жамоаси таянч ярим ҳимоячиси Деклан Райс УЕФА Миллатлар лигаси 1-турининг сўнгги ўйинида Ирландия терма жамоаси дарвозасига урган голини нима учун нишонламаганини тушунтирди. Учрашув 2:0 ҳисобида британияликлар фойдасига ҳал бўлди.
“Агар мен голни нишонлаганимда, бу ўзимга нисбатан ҳурматсизлик бўларди. Менинг бобом ва бувим ва отамнинг барча оила аъзолари ирландлар ва улар, афсуски, оламдан ўтган. Улар энди бу ерда эмас. Ростини айтсам, мен буни қилишни хоҳламадим.
Мен Ирландия терма жамоасида, ҳатто асосий жамоада ҳам, U19, U21да ҳам ўйнаганимда жуда яхши вақт ўтказдим. Бу мен билан яшайдиган ажойиб хотиралар. Хуллас, тўғрисини айтсам, бирорта ёмон сўзим йўқ. Мен уларга энг яхши тилакларимни тилайман", - дея Райснинг сўзларини келтиради Sky Sports.