Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени жароҳати сабаб навбатдаги ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Футболчи ҳали ҳамон оёғида оғриқ сезмоқда. У шу сабабли Франция терма жамоаси қайдномасидан тушиб қолганди.
Катта эҳтимол билан Орельен 14 сентябрга белгиланган "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.