Колумбия терма жамоаси футболчиси Хамес Родригес Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Финал олдидан дўстларимга Месси энди терма жамоада совринлар ҳақида қайғурмаслигини айтдим, чунки у аллақачон ҳамма нарсани ютиб бўлган ва шунинг учун у кўп куч сарфламайди.
Жароҳатидан сўнг йиғлаётганини кўриб, “Футболда ҳамма нарсага эришган футболчи қандай қилиб бундай муносабатда бўлади?” деб ўйладим. Мен тушундимки, Месси учун қандай совринлар борлиги унчалик муҳим эмас. У жамоага ёрдам беришни хоҳлайди, ўз мамлакати шарафи учун ўйнайди. Мен уни энг зўр деб ўйлайманми? Ҳа, Месси футболнинг энг зўри, шубҳасиз”, - деди Хамес Tyc Sport нашрига берган интервьюсида.