Кириш Регистрация
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге 2-3 Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК 1-0 ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид 2-1 Интер
08/09 23:59 Порту 0-2 Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д 3-2 Вильярреал
08/09 23:59 Лилль 2-3 Бетис
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона - Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт - Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна

Рўзиқул Бердиев: «Чемпионлик? Жуда ҳам яқинмиз, аммо кураш ҳали олдинда»

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 18-тур ўйинлари давом эттирилди. «Насаф» клуби тур сафарда «Навбаҳор» билан куч синашди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Мухлисларимизни табриклайман. Кутганимиздек курашларга бой ўйин бўлди. Йигитлар бугун майдонда жанг қилишди. Баҳс давомида «Навбаҳор»да устунлик бўлди, аммо биз ғалаба қозондик. Бу биз учун муҳим эди.

— Чемпионлик интригаси якунига етдими?

— Биз жуда яқинмиз. Ўйинларимиз орқали бунга муносиб эканлигимизни кўрсатяпмиз. Охиригача курашамиз. Олдиндан ҳеч нарса демоқчи эмасман.

— «Насаф» ўзаро қарама-қаршиликларда кучли рақиблар билан ўртача ўйнаб ҳам ғалабани илиб кетаётганининг сири нимада?

— Бизнинг кучли иштиёқимиз роль ўйнамоқда. Йигитлардан чиройли футболни сўраймиз, аммо натижага кўпроқ эътибор қаратмоқда. Шунингдек, тартибли ўйинимиз ҳам очко олишимизга сабаб бўлмоқда.

— ОЧЛ доирасидаги ўйин арафасида «Навбаҳор» билан баҳс катта аҳамият касб этдими?

— Биз учун учрашув жуда муҳим эди. Захира ўриндиғимиз кенг. Бугун жамоамизга ёрдам бера олмаган 3 футболчи ҳам ОЧЛда ёрдам беради. Осон бўлмайди. Бизни Қуввайт чемпиони билан баҳс кутмоқда. Об-ҳаво ҳам фарқ қилади.

— Тўп билан ишлашда муаммолар кўзга ташланди, майдоннинг аҳволи бунга таъсир қилдими?

— Майдон ҳақида ҳеч нарса демайман. Шогирдларимга бугун чиройли ўйнанглар деб айтмадим. Чиқиб жанг қилиш кераклигини уқтирдим. Бизнинг чиройли ўйинимизни ҳеч ким эртага эсламаслиги мумкин, аммо натижа жуда муҳим.

— «Навбаҳор» билан йил давомида 3 маротаба тўқнаш келдингиз. 3 мураббийга қарши ўйнадингиз. Уларни таққослай оласизми?

— Хўш, буни чуқур ўйлаш керак. Рақиб таркибида кучли футболчилар йиғилган. Мураббийларнинг ўз қараши бўлади. Колосовский 5 та ҳимоячи билан ўйнагани ёдимда, Бабаян ҳужумларга тезроқ ўтишга эътибор қаратган вертикал футболни қўллайди. Янги мураббий билан тўп назоратига эътибор қаратмоқда.

— «Насаф»ни зич тақвим кутмоқда, жисмоний тайёргарлик масаласида муаммо кузатилмайдими?

— Албатта, жамоа тонусда бўлмасада, жисмонан тайёр бўлса муаммоларни ёпиб кетиши мумкин. Захирамиз кенг. Бундан фойдаланамиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 06:26, 15.09.2024.
Ўқилди: 2712 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик