Карло Анчелотти 32 учрашувда мағлубиятсиз ўтказиб, шахсий рекордини ўрнатди.
Италиялик мутахассис бошчилигидаги Мадриднинг “Реал” клуби Ла Лиганинг 5-турида “Сосьедад”ни мағлуб этди (2:0).
Мадридликлар охирги марта январь ойида Испания кубоги доирасида «Атлетико»га ютқазганди. Ўшандан бери улар 32 ўйиндан бери мағлубиятсиз ўйнашди, бу Анчелотти фаолиятидаги энг яхши серия.
Аввалги рекорд 31 ўйин бўлиб, 2013/14 йилги мавсумда "Реал"да ўрнатилган эди.