"Барселона" бош мураббийи Ханси Флик Ламин Ямалнинг ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Менимча, Ламин жуда юқори савияда, лекин унинг ёшида у яхшиланиши мумкин ва керак. Уни ҳар куни кўриш ажойиб, лекин у ишлашда ва қаттиқ машқ қилишда давом этиши керак, чунки чемпионлар дам олишмайди. Ўйлайманки, агар у буюк чемпион бўлишни истаса, бу яхши маслаҳат", - деди германиялик мутахассис.