Суперлига 18-туридан ўрин олган «Андижон» - «Локомотив» учрашуви якунланди. Беллашувда «темирйўлчилар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Дастлаб 46-дақиқада Рустам Холназаров тошкентликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Фарҳод Соҳибжонов 70-дақиқада мувозанатни тиклади. «Локо» вакили Иван Рогач 90+5-дақиқада жамоасига 3 очко келтирган голни киритди.