"Манчестер Юнайтед" устози Эрик Тен Хагнинг айтишича, вингер Антони асосий таркибда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритиши керак.
Антони "МЮ" тарихидаги иккинчи энг қиммат трансфер бўлиб қолмоқда, у икки йил аввал "Аякс"дан 86 миллион фунтга сотиб олинган эди.
Бироқ, Антони жорий мавсумда атиги бир дақиқа ўйнади ва "Манчестер Юнайтед"нинг Премьер-лигада "Брайтон"га (2:1) қарши ўйинининг энг охирида захирадан майдонга тушди.
Сешанба оқшомида "МЮ" Лига Кубогининг 3-раундида Чемпионшип вакили "Барнсли"га қарши ўйин ўтказади, аммо Тен Хаг 24 ёшли бразилиялик футболчининг ўйнаши ёки ўйнамаслиги ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтди.
"Антони ўйнайдими? Эртага кўрасизлар, бошланғич таркибимиз қандай бўлади.
Биз ҳар куни машғулот ўтказамиз ва футболчилар бу ҳуқуқни қўлга киритишлари керак. Қачонки улар машғулотларда яхши кайфият кўрсатиб, ўйнашса, кейин ўйнашади", - деди Тен Хаг Daily Mirror билан суҳбатда.