Усикнинг сўзларига кўра, у 21 декабрь куни Тайсон Фьюрига қарши реванш жангини ўтказади. 2025 йилда эса Энтони Жошуа билан трилогия ташкил этилади.
"Мени Тайсон Фьюри билан реванш жанги ва эҳтимол Энтони Жошуа билан учинчи жанг ўтказиш қизиқтиради. Менимча, фақат шу икки боксчи билан жанг қилиш қизиқ бўлади. Кейин эса марра ёшларники бўлади", деди Александр Усик.
Украиналик чарм қўлқоп устаси боксдаги фаолиятини якунлаганидан кейин Конор Макгрегор бошчилик қилувчи BKFC лигасида жанг қилиши мумкин.