«Аякс» марказий ярим ҳимоячи Дэви Классен билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
31 ёшли нидерландиялик марказий ярим ҳимоячи Амстердам клубида 2025 йилнинг ёзига қадар тўп тепади.
Классен «Аякс» футболчиси, у 2012 йилдан 2017 йилгача ва 2020 йилнинг октябридан 2023 йилнинг ёзигача Амстердамнинг асосий жамоасида ўйнаган.