Кириш Регистрация

Буюк Британия ҳукумати УЕФА таҳдидларига қарамай, ўз футбол регуляторидан воз кечиш ниятида эмас

Баҳо:
+ | -

Буюк Британия бош вазири Кир Стармернинг айтишича, ҳукумат УЕФА томонидан мумкин бўлган жазога қарамай, мамлакатда мустақил футбол регуляторини яратиш режаларидан воз кечиш ниятида эмас.

"Менимча, қоидалар билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ, чунки биз ҳақиқатан ҳам мустақил регулятор ҳақида гапиряпмиз. Биз УЕФА билан алоқа ўрнатмоқдамиз ва ишончим комилки, ечим топилади", - деди Стармер The Times билан суҳбатда.

Жорий йилнинг март ойида Британия ҳукумати бой клубларнинг тан олинмаган лигаларга қўшилишига тўсқинлик қилувчи ва клубларни молиявий фирибгарликлардан ҳимоя қиладиган янги назорат органи учун қонунчиликни киритди. Сентябрь ойида УЕФА бош котиби Теодор Теодоридис Буюк Британиянинг Маданият, ОАВ ва спорт бўйича давлат котиби Лиза Нендига мактуб ёзиб, "ҳукумат футбол ривожига аралашмаслиги керак" деган эди. Теодоридиснинг сўзларига кўра, УЕФА қоидаларига кўра, ҳукуматнинг футболга аралашуви туфайли Англия ташкилотдан чиқариб юборилиши мумкин, бу эса Британия жамоаларини УЕФА турнирларида, жумладан, еврокубокларда ва Европа чемпионатида иштирок этишдан четлаштиришга олиб келади.

Киритилди: 13:36, 18.09.2024.
Ўқилди: 839 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8202]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4391]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4306]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3791]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3735]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3666]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3083]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2791]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2583]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2393]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик