Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Рюдигер Эндрикнинг "Штутгарт"га қарши ўйини ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер жамоадоши Эндрикнинг ўйини ҳақида гапирди. 18 ёшли ҳужумчи кеча Чемпионлар лигаси доирасида "Штутгарт"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди ва гол урди. Қироллик клуби 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Агар сиз гол урсангиз, бу яхши, агар гол урмасангиз, демак, сизда муаммолар бор. Ҳозирги ҳолат Эндрикнинг ўз ёшига кўра катта феъл-атворга эга эканлигини кўрсатмоқда, у жуда қаттиқ меҳнат қилмоқда, ўзига ишончи ортиб, ўйинга кўникмоқда. Ҳа, биз ундан кўпроқ гол кутяпмиз", - дея Рюдигер сўзларини келтирмоқда Goal.

Эслатиб ўтамиз, Рюдигернинг ўзи ҳам кеча фаолиятининг бошида ўйнаган “Штутгарт” дарвозасига гол урган эди.

Киритилди: 15:48, 18.09.2024.
Ўқилди: 1236 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.