"Марсель" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо ҳозирги формаси ҳақида гапирди.
Рабьо имкон қадар тезроқ майдонга тушишни истаётганини тан олди, аммо айни дамда у жамоага чинакам ёрдам беришга тайёр эканлигига шубҳа қилмоқда.
"Ёзда жуда кўп машғулот ўтказдим, аммо "Лион"га қарши ўйнашим учун бу етарли эмас деб ўйлайман. Бу қандай муҳим ўйин эканлигини ҳамма тушунади, лекин мен имкон қадар тезроқ жамоага ёрдам беришни бошлаш учун қўлимдан келганини қиламан" - деди Рабьо.
Қолаверса, футболчи "Марсел"га ўтиш орқага ташланган қадам эмаслигига ишонмоқда. Рабьо жамоа олдида улкан мақсадлар турганини ва бунинг учун клубга жиддий футболчилар таклиф қилинганини таъкидлади.
"Менинг бу ерга келишим ортга ташланган қадамми? Бу "Марсель" учун унчалик ёқимли баҳо эмас. Бу ердаги лойиҳа жуда амбицияли ва клубдагилар ўз мақсадларига эришиш учун ҳамма нарсани қиладилар", - деди Адриен Gffn билан суҳбатда.