Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Ҳусанов Польшага жўнаб кетди (фото)

Баҳо:
+ | -

20 сентябрь куни Польшанинг Хойнице шаҳрида профессионал бокс турнири ўтказилади.

Биз учун аҳамиятлиси, Babilon Promotion промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган ушбу бокс оқшомининг марказий жангида ҳамюртимиз Шерзод Ҳусанов рингга кўтарилади. Тажрибали боксчимиз польшалик Павел Степинга қарши жанг ўтказади. Ҳусанов мураббийлари билан бирга Польшага жўнаб кетди.

Таққослаш учун, 34 ёшли мезбон боксчи проф фаолияти давомида 21 та жанг ўтказиб, 19 ғалаба, 1 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ўн иккита жангда рақибларини муддатидан аввал таслим этган. Фаолиятидаги 20 та жангини ўз ватанидаги бокс оқшомларида ўтказган. Фақат бир маротаба Англиянинг Бирмингем шаҳрида ташкил этилган бокс кечасида британиялик таниқли чарм қўлқоп устаси Жошуа Буатсига қарши рингга чиқиб, мағлубиятга учраган.

Шу йил январь ойида 44 ёшини қаршилаган, 2007 йилдан бери проф рингда жанг ўтказиб келаётган Шерзод Ҳусановнинг ҳисобида 28 та жанг бор. У 24 ғалаба (12 нокаут), 3 мағлубият ва 1 дуранг натижа қайд этган. У шу йил апрель ва май ойларида Андижонда ўтган проф бокс кечаларида мос равишда Одилжон Жўрабоев ва Ғиёсбек Мамажоновни мағлубиятга учратган.

Киритилди: 11:32, 19.09.2024.
Ўқилди: 2464 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик