"Барселона" ҳимоячиси Жюль Кунле Ламин Ямал билан алоқалари ҳақида фикр билдирди.
“У жамоада яхши ишлайди. Ламиннинг ҳимояда ишлаши жуда табиий ва у менга катта ёрдам беради. У ажойиб истеъдод эгаси, доимо ўз даражасини оширишга интилади.
Баъзида мен унга кўрсатмалар бераман чунки мен ҳимояда кўпроқ тажрибага эгаман ва мен ундан каттаман", - деди франциялик футболчи "Монако"га қарши ўйин олдидан.