"Аталанта" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини жамоасининг Чемпионлар лигаси доирасида Лондоннинг "Арсенал" жамоасига қарши ўйинидаги (0:0) ҳаракатларидан мамнун.
“Албатта, афсусланишлар ҳам бор. Пенальти ҳар доим гол уриш учун ажойиб имкониятдир. Ўша пайтда ҳисобда олдинга чиқиб олиш жуда муҳим эди. Бироқ, биз ўйиндан мамнунмиз. Рақиб даражасига мос ҳаракатландик.
Мен "Арсенал"га қойил қоламан. Бугун рақибимиз ҳужумда муваффақият қозона олмади, аммо ҳимояда ишончлилик кўрсатди. Бу ўйин бизни янада кучлироқ қилади – биз кўп нарсани ўргандик”, деди Гасперини Sky Sport нашрига берган интервьюсида.