"Аталанта" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Чемпионлар лигасининг 1-турида "Арсенал" билан дуранг ҳақида фикр билдирди.
"Албатта, афсусланадиган нарсалар бор, пенальти ҳар доим ажойиб имконият ва ўша пайтда олдинга чиқиш муҳим бўларди. Шунга қарамай, биз хурсанд бўлишимиз керак - биз рақиблар савияси билан солиштирадиган даражада юқори савияда ўйнадик. Райянинг сейвлари ажойиб бўлди.
Охирги пайтларда яхши ўйинлар ўтказдик, аммо “Интер”га қарши ўйинда яхши ўйнамадик. Ҳеч бўлмаганда бугун шундай даражадаги рақибларга қарши ўйнашни ўргандик.
"Арсенал" худди дуранг билан кифоялангандек ўйнади ва биз кутилган натижага эриша олмадик, чунки улар ўз жарима майдончасида қамалиб қолганди.
Назаримда, бизда ғалаба қозониш учун улардан кўра кўпроқ имконият бордек туюлди", — деди Гасперини Football Italia билан суҳбатда.