Ўзбекистон Ёшлар лигаси 7-тур ўйинида «Локомотив» клублари ёшлари «Дўстлик» стадионида Самарқанднинг «Динамо» жамоаси билан ўзаро майдонга тушишди.
Биринчи бўлим тўлиқ «Локомотив» устунлигида ўтди. Александр Шадрин, Павел Смоляченкода бир неча бор 100 фоизлик вазиятлар юзага келган бўлсада, дастлабки гол биринчи бўлим охирларига бориб киритилди. Александр Шадрин ўзига яратилган имкониятдан бу сафар унумли фойдаланиб ҳисобни очди.
Танаффусдан сўнг «темирйўлчилар» яна жавобсиз иккита гол уриб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Аҳмаджон Мусаев майдонга туширган янги кучлар ўзларини кўрсатдилар. Дастлаб Суннат Саидов гол киритган бўлса, 5 дақиқа ўтиб Бобур Тиллабоев учрашувдаги учинчи голни урди.
Шундай қилиб, 7-турдан сўнг «Локомотив» 19 очко билан Ёшлар Биринчилигида пешқадамликни сақлаб қолди.
Ёшлар Биринчилиги, 7-тур учрашуви
18 апрель, пайшанба
«Локомотив» (Тошкент) – «Динамо» (Самарқанд) 3:0.
Голлар: А.Шадрин (36), С.Саидов (77) , Б.Тиллабоев (82-пен.)
«Локомотив»: А.Парванов (Мирсоатов), М.Олимов, Р.Аъзамов, Ш.Шарипов (Пўлатов), С.Раҳмонов, Н.Ефременко (Саидов), Қ.Рўзиев, П.Смоляченко (Абрамов), И.Алибоев (Нуриддинов), А.Шадрин (Тиллабоев)
«Динамо»: С.Шаропов (Низомов), Ш.Муродов (Жониев), М.Локаев, И.Ҳамидов, Б.Насимов (М.Ражабов), Ш.Ашуров, Ю.Суюнов (И.Ражабов), Ж.Нуралиев (Бобохўжаев), С.Ибрагимов, Д.Турсунов (Шарипов), Г.Адамян
Ҳакамлар: А.Раҳимов (Андижон), С.Еремеев, Р.Лутфуллин, А.Рубаков (барчаси — Тошкент).
Назоратчи: Р.Мўминов (Тошкент).