"Кристал Пэлас" бош мураббийи Оливер Гласнер бўлажак ўйиндаги рақиб - "Манчестер Юнайтед"нинг кучи ҳақида гапирди. "Бургутлар" ва "қизил иблислар" ўртасидаги учрашув шанба куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бўлиб ўтади.
"Манчестер Юнайтед" ҳужумида ўйин натижасини ҳал қила оладиган кўплаб футболчилар бор. Жамоа жуда ҳужумкор ўйнайди, аниқ тузилмага эга, аммо ишончим комилки, бизда ўз лаҳзаларимиз бўлади.
"Юнайтед" "Ливерпуль"га 0:3 ҳисобида ютқазганида ҳам xG [кутилган голлар] тахминан бир хил эди. Тен Хаг жамоаси ҳужумда жуда зўр: уларда яккама-якка ўйнай оладиган вингерлар ва доимий гол урадиган ярим ҳимоячилар бор", - деди Гласнер ўйинолди матбуот анжуманида.