Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Энцо Мареска Бен Чилуэлл ўтган ёзда клубини ўзгартиришга тайёр бўлганлигини тан олди.
"Бен кетишга тайёр бўлган йигитлардан бири эди, аммо ҳозир у биз билан машғулот ўтказмоқда. У бизнинг футболчи бўлиб қолади. Биз вазиятни ўйиндан ўйингача баҳолаймиз, агар керак бўлса, ундан фойдаланишимиз мумкин", - деди Мареска.