Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас ҳали ҳамон Суперлига ташкил этилишига ишонмаяпти. У бу ҳақда яна ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Суперлига? Бу маданият масаласи. Ҳеч ким энг бой ҳукмронлик қиладиган моделни хоҳламайди. Флорентино - ажойиб клуб президенти, аммо ажойиб мусобақа ташкилотчиси бўлиш бутунлай бошқа масала», - деди Тебас.