Италия футболида бешинчи тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда, "Ювентус" "Наполи" билан ўйнади, ўйин дуранг билан якунланди.
Турин клубида тўп тепаётган Уэстон Маккенни учрашув натижалари ҳақида фикр билдирди.
У "Ювентус" ўз имкониятларини ёмон якунлаётганидан шикоят қилди.
"Гол урмасангиз, ғалаба қозониш қийин. Бизга ярим ҳимоячиларнинг ёрдами керак бўлса керак. Душан Влахович, албатта, узоқ вақтдан бери гол ура олмаганидан норози, аммо бунинг учун бутун жамоа шарт-шароит яратиши керак", дея Маккеннининг сўзларини келтирмоқда calcionapoli1926.it.