Кириш Регистрация

Кубок финали олдидан ҳар икки клуб раҳбарияти ва мухлислари билан учрашув бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ Лига финални юқори савияда ташкил этиш масаласида Фарғона вилояти мутасаддилари билан учрашув ўтказганди. Унда келишиб олинган масалалар юзасидан эндиликда "Навбаҳор" ва "Андижон" клуби раҳбарияти, шунингдек, мухлислар етакчилари билан фикр алмашилди, дейилади ПФЛ хабарида.

Учрашув давомида "Истиқлол" стадиони секторлари икки жамоа учун қандай ажратилиши, бунда клуб расмийлари, мухлислар ҳаракати қандай бўлиши, уларнинг стадионга қайси кўчалар орқали келиши ва турникетлардан қандай фойдаланиши каби масалалар тушунтириб ўтилди. Наманганлик ва андижонлик мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида iTicket чипталарни ҳар икки вилоят бош стадионлари кассаси орқали ҳам сотишни йўлга қўяди. Чипталар электрон сотилмайди ва жонли навбат орқали ҳар бир мухлис максимум 4 донадан чипта харид қилиши таъминланади.

Шунингдек, ҳар икки жамоанинг Фарғонага етиб келиши, жойлашиши, ўйинолди расмий тадбирларда иштирок этиши, Ўзбекистон кубоги совринининг Наманган ва Андижон шаҳарларига йўл олиши, футбол мухлисларининг у билан суратга тушиши каби масалалар келишиб олинди.

Чипталар савдоси қай тартибда бўлиши, фақатгина финал беллашуви учун ОАВ ҳамда расмийларга алоҳида бейджиклар берилиши каби масалалардаги аниқ ахборот кейинроқ Лига расмий сайтига жойлаштирилади.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 14:59, 24.09.2024.
Ўқилди: 1583 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик