Марк-Андре тер Штеген "Вильярреал" билан ўйинда олган жароҳати ҳақида гапирди.
“Мен “Барса”нинг барча мухлислари, жамоадошларим, рақиблардан мени қўллаб-қувватлаганликлари ва муҳаббатлари учун чин дилдан миннатдорман.
"Вильярреал" мухлисларига стадионда кўрсатилган ҳурмат учун миннатдорчилик билдирмоқчиман, бу мен учун катта аҳамиятга эга.
Мен ўзимни кучли ва ижобий ҳис қиламан. Мен бутун диққатимни тикланишга қаратганман. Раҳмат!" – деб ёзди Тер Штеген ижтимоий тармоқларда.