"Комо"да тўп сураётган франциялик ҳимоячи Рафаэль Варан келажаги борасида бир қарорга келди. 31 ёшли футболчи жиддий жароҳатдан сўнг фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар бермоқда.
Варан Италия жамоасига эркин агент сифатида қўшилди, бироқ биринчи ўйиндаёқ жароҳат олди, шу сабабли у мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.
"Комо"га кўчиб ўтишдан олдин Рафаэль "Реал Мадрид" ва Англия "Манчестер Юнайтед"идаги ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган.