Ўтган ёзда "Кристал Пэлас" футболчиси Майкл Олисе "Бавария"га ўтди.
Қайд этилишича, футболчининг тақдири бутунлай бошқача бўлиши мумкин эди. "Айнтрахт" спорт директори Маркус Крёше ярим ҳимоячига "Рединг"да ўйнаб юрган пайтларидаёқ қизиқиб қолганини тан олди.
“Уч йил олдин биз у билан қизиққандик. Ўша пайтда у "Ридинг"ни тарк этиши мумкин эди. Улар биздан саккиз ёки тўққиз миллион евро талаб қилишди, лекин бизда ўшанда бундай пул йўқ эди", - дея Крёшедан иқтибос келтиради Sky90.
Чемпионатнинг тўртта учрашувида Майкл учта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.