"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоани кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда. Transfer News Live GiveMeSport нашрига таяниб хабар беришича, "қизил иблислар" "РБ Лейпциг" ҳужумчиси Бенжамин Шешкога қизиқиш билдиришда давом этмоқда.
Айтиш жоизки, миш-мишлар узоқ вақтдан бери Шешкони Англия Премьер-лигасининг топ-клублари билан боғлаб келган. Словениялик футболчи 2023 йилнинг ёзидан буён "РБ Лейпциг"да ўйнамоқда. Ўшандан бери Шешко 48 та расмий ўйин ўтказиб 20 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt портали мутахассислари 21 ёшли Бенжамин Шешкони 50 миллион еврога баҳоламоқда.