Мактоминай ҳамон “Наполи”даги ҳаётга мослашмоқда. Аммо у бу янги саргузаштдан аллақачон ҳаяжонланган.
"Мен бу ерда ўйнаганимдан фахрланаман. Бу ердаги мухлислар армияси ақл бовар қилмас даражада.
Мухлислар ва жамоадошларим мени илиқ кутиб олишди.
Конте жуда талабчан, бу менинг ёшимдаги футболчи учун жуда ижобий тажрибадир. Мен ҳозир 27 ёшдаман, энди бола эмасман", – деди Скотт.