Ҳужумчи Энтони Гордон «Ньюкасл»да мавсумни яхши бошлагани йўқ. "The Telegraph" саҳифаларида футболчининг фаолиятидаги пасайиш сабаблари ҳақида материаллар чоп этилди. Унда Гордон ўтган ёзда «Ливерпуль»га ўтишини кутган ва ҳатто Англия терма жамоасидаги шерикларига «Энфилд»га бўлажак трансфери ҳақида гапирган. Бироқ, мерсисайдликлар клуби якунда Гордон учун таклиф билан чиқмади. Бу ҳолат футболчига салбий таъсир қилган бўлиши мумкин.
2024/2025 йилги мавсумнинг олтита ўйинида Энтони Гордон атиги битта гол урган. "Transfermarkt" портали 23 ёшли футболчини 60 миллион еврога баҳоламоқда.