«Ювентус» ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли Лондоннинг «Арсенал» клубига муваффақиятсиз трансфери ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи 2023 йилнинг ёзидан буён туринликлар сафида тўп тепмоқда.
«Арсенал» ўрнига «Ювентус»га ўтганимдан афсусланмайман. Лекин мен «Арсенал» ўйинларини кўришни яхши кўраман ва уларнинг мураббийи Микел Артетани ҳурмат қиламан», - дея Локателли сўзларини келтиради "Tuttosport".