"Тоттенхэм" бош мураббийи Анге Постекоглу Европа лигаси доирасида "Қорабоғ"га (3:0) қарши ўйиндан сўнг ҳужумчи Доминик Соланкени мақтади.
Англиялик футболчи иккинчи даражали еврокубокнинг умумий босқичининг биринчи тур учрашувида гол урди ва голли узатмани амалга оширди. 27 ёшли форвард "Тоттенхэм" сафида барча турнирлар доирасидаги бешта ўйинда иккита гол ва битта голли узатмани амалга оширди.
"У ажойиб эди. Доминик бизга нафақат гол уриш, балки ҳужумлар қуришда ҳам катта фойда келтирди. Унинг ўйин даражаси жуда юқори эди. Бироқ, у мавсумолди йиғинларни ўтказиб юборди ва шунинг учун ҳали оптимал жисмоний шаклга киргани йўқ", - деди Постекоглу ТНТ Sports телеканалига ўйиндан кейинги интервьюсида.