"Реал Мадрид" марказий ҳимоячиси Хесус Вальехо умидини йўқотмаяпти.
Яқинда бўлиб ўтган "Реал" - "Алавес" (3:2) учрашувида трибунадаги мухлислар фаол равишда Карло Анчелоттидан жорий мавсумда ҳали майдонга тушмаган 27 ёшли футболчини майдонга туширишини сўрашди. Италиялик мураббий 80-дақиқада Вальехони 3:0 ҳисобида жамоа олдинда бораётганда майдонга туширди, аммо қолган вақтда "Реал" 85 ва 86-дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабани деярли қўлдан чиқарай деди.
Бу ҳолат испанияликнинг обрўсига деярли ижобий таъсир кўрсатмади, у аллақачон жамоада чуқур захира ўйинчиси ҳисобланади, аммо Вальехо таслим бўлмайди. Diario AS нашрининг Хезус атрофидагиларга таяниб хабар беришича, футболчи "бахтли ва ҳаяжонда". У майдонга тушишини сўраган мухлисларнинг меҳрини ва қўллаб-қувватлашини ҳис қилди.