"Ливерпуль" шанба куни АПЛ доирасида "Вулверхэмптон"га қарши ўйин ўтказади.
Беш турдан сўнг “бўрилар” бир очко билан турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда. Бироқ, "қизиллар" мураббийи Арне Слот ўз футболчиларини бўшашмасликка чақирмоқда.
"Менимча, "бўрилар"нинг позицияси уларнинг ўйинини акс эттирмайди. Улар жуда қийин ўйинларни ўтказишди, буни ҳисобга олиш керак. Мен уларнинг баъзи ўйинларини томоша қилдим ва улар кўпроқ натижага эришишлари керак эди. Ўйлайманки, улар мавсум охирида яхши бўлишади", деди Слот журналистларга.
"Вулверхэмптон" - "Ливерпуль" учрашуви 28 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.