Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Ла лига. «Реал» Мадрид дебисида 95-дақиқада гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 8-тури доирасида «Метрополитано» стадионида «Атлетико» ва «Реал» жамоалари тўқнаш келишди.

Биринчи бўлимда тўп назорати ва позицион устунлик мезбонлар томонида бўлди, аммо танаффусга қадар ҳисоб очилмади.

Баҳснинг 64-дақиқасида Анчелотти жамоаси ҳисобни очди. Қанотдан етказиб берилган узатма натижасида тўп Милитаога келиб тушди ва Эдер кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

69-дақиқада эса трибунадан Тибо Куртуага буюмлар улоқтирилгани учун ўйин тахминан 15 дақиқага тўхтатиб қўйилди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 5-дақиқа ўтиб бораётганида чиройли узатма натижасида Анхель Корреа дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Ушбу дуранг натижасида "Реал"нинг очколари 18 тага, "Атлетико"ники эса 16 тага етди. Бу турда мағлуб бўлган "Барселона" 21 очко билан пешқадамлик қилишда давом этади.

Испания Ла лигаси, 8-тур
Атлетико – Реал Мадрид 1:1 (0:0)
Голлар: 0:1 – 64 Милитао, 1:1 – 90+5 Корреа.
Атлетико – Облак, Рейнилду (Галан, 75), Хименес, Ле Норман, Молина (Коке, 46), Альварес (Рикельме, 75), Галлахер (Корреа, 70), Льоренте, Де Поль, Серлот (Лино, 56), Гризманн.
Реал Мадрид – Куртуа, Менди, Милитао, Рюдигер, Карвахаль, Беллингем, Тчуамени, Модрич (Васкес, 86), Вальверде, Винисиус Жуниор (Эндрик, 87), Родриго (Фран Гарсия, 90).
Огоҳлантиришлар: Модрич (40), Ле Норман (63), Галлахер (70), Альварес (75).
Четлатиш: Льоренте (90+9).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:32, 30.09.2024.
Ўқилди: 721 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.