«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Слован» билан бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси ўйини ҳақида гапирди.
«Улар жуда ажойиб ўйнашади. Уларнинг «Селтик»га қарши ўйинларини кўрдим. Натижа яхши бўлмади, лекин улар жанг қилишдан қўрқмайдилар. Эртага улар ҳимояда неча киши бўлиб ҳаракат қилишини билмайман.
Биз уларнинг ўйинини таҳлил қилиб, ўз футболимизни рақибга сингдиришга ҳаракат қиламиз», - деди Гвардиола журналистларга.