Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Тачмурад Агамуродов: «Вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида биринчи бўлиб журналистлар саволларига бухороликлар устози жавоб қайтарди.

- Аввалов “Бунёдкор”ни ҳақли ғалаба билан табрикламоқчиман. Бизда икки хил бўлим бўлди: биринчисида ёш болалардек ҳатолар қилдик, иккинчисида эса ўзимизга келиб бир мунча яхши вазиятлар яратдик. Бу ерда иккинчи бўлимда “Бунёдкор” ҳисобдан келиб чиқиб ўйнаганлигини ҳам қўшимча қилиш керак. Бир бўлим яхши, иккинчисида ёмон ўйнаётганимиз биринчи бор бўлаётгани йўқ. Бундай ностабил ўйинларимиз кўпдан бери такрорланяпти. Вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. Май ойида Бухоро шаҳрида Универсиада мусобақалари бўлиб ўтади. Айни дамда шаҳарда кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Шу боисдан ҳам ўз уй учрашувларимизни бошқа-бошқа стадионларда ўтказяпмиз. Биринчи даврада кўпроқ очко жамғаришга ҳаракат қиламиз. Ана ўшанда иккинчи даврада қийналиб қолмаймиз. Дарвоқе, “Бунёдкор” стадиони майдони анча яхши ҳолатга келиб қолганини айтиб ўтмоқчиман, - дейди Тачмурад Агамуродов

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 20:11, 05.05.2013.
Ўқилди: 2843 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6241]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5901]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3858]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2951]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2266]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2238]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2210]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1957]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1817]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик