Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ўзбекистон кубоги финалини бошқарадиган саудиялик ҳакам ҳақида нималарни биласиз?

Баҳо:
+ | -

Маълумки, бу йилги Ўзбекистон Кубоги финалига ҳар қачонгидан қизиқиш ўта юқори даражада. Барча кутаётган «Навбаҳор» ҳамда «Андижон» ўртасидаги ўйинни эса хорижлик ҳакамлар бошқаришидан хабарингиз бор. Саудия Арабистонилик Холид Солиҳ ал-Тураис ҳақида маълумот бериб ўтмоқчимиз.

У 1987 йилнинг 30 апрель санасида таваллуд топган. Ҳакамлик фаолиятини 2008 йилдан бошлаган. 2016 йилдан эса ФИФА реферисига айланган. Бу йилги мавсумда у шу кунгача 16 та турли даражадаги учрашувларни бошқарган. Саудиялик ҳакам ўзи бошқарган ўйинларда футболчиларга жами 60 та сариқ карточка кўрсатган ва 4 марта майдондан четлатган. Шунингдек, 6 та баҳсда пенальти белгилаган.

Эътиборлиси, Холид Солиҳ ал-Тураис ўзи бош ҳакамлик қилган барча беллашувларда камида битта бўлса ҳам сариқ карточкасини кўрсатган. Кўриниб турибдики, у майдонда жуда қаттиққўл ва тартиб-интизомни биринчи ўринга қўяди.

22 август куни Саудия Арабистони про лигаси доирасида «Ал Насср»нинг «Ал Раед»га қарши учрашуви 1:1 ҳисобида якунланган. Жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду ал-Тураиснинг белгилаган пенальтисидан кейин гол урган. Шунингдек, ўша баҳсда бош ҳакам Роналдунинг голини ВАР орқали бекор ҳам қилган.

Маълумот учун, ал-Тураис 2023 йилги Осиё Кубогида Ўзбекистон ҳамда Таиланд ўртасидаги учрашувда АВАР ҳаками бўлиб ишлаган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Кубоги финалларининг иккитасида ҳам хорижлик ҳакамлар ишлашган. 2014 йили «Бунёдкор» – «Локомотив» (0:1) ўртасидаги учрашувни кореялик Ким Донг Жин бошқарган бўлса, 2017 йилда ҳам яна «Бунёдкор» ва «Локомотив» (0:1) тўқнашувида Муҳаммад Абдулла Ҳасан реферилик қилган. 

Холид Солиҳ ал-Тураиснинг жорий мавсумдаги бошқарган барча ўйинлари

20 февраль. ОЧЛ. 2003-2004. 1/8 финал.
«Похан Стилерс» (Ж.Корея) – «Чонбук Моторос» (Ж.Корея) – 1:1.
3 та сариқ карточка кўрсатган.

15 март. Саудия Арабистони Про лигаси.
«Ал Таи» – «Ал Иттифоқ» – 1:1.
5 та сариқ ва 1 та қизил карточка кўрсатган.

12 март. ЖЧ-2026. 2-саралаш босқичи.
Жанубий Корея – Таиланд – 1:1.
1 та сариқ карточка кўрсатган.

3 апрель. Саудия Арабистони Про лигаси.
«Ал-Шабаб» – «Ал Риёд» – 1:0.
2 та сариқ карточка кўрсатган.

20 апрель. Саудия Арабистони Про лигаси.
«Ал Ухуд» – «Дамас ФК» - 1:2
4 та сариқ карточка кўрсатган.

4 май. Саудия Арабистони Про лигаси.
«Ал Таи» – «Ал Халеж» – 0:0
3 та сариқ карточка кўрсатган.

17 май. Саудия Арабистони Про лигаси
«Ал Иттифоқ» – «Ал Ухуд» – 1:1
2 та сариқ ва 1 та қизил карточка кўрсатган.

23 май. Саудия Арабистони Про лигаси
«Ал Риёд» – «Ал Насср» – 2:2
3 та сариқ ва 1 та қизил карточка кўрсатган.

27 май. Саудия Арабистони Про лигаси
«Ал Таи» – «Ал Ухуд» – 0:2
6 та сариқ карточка кўрсатган.

11 июнь. ЖЧ-2026. 2-саралаш босқичи.
Австаралия – Фаластин – 5:0
4 та сариқ карточка кўрсатган.

22 август. Саудия Арабистони Про лигаси.
«Ал Насср» – «Ал Раед» – 1:1
8 та сариқ карточка кўрсатган

28 август. Саудия Арабистони Про лигаси.
«Ал Иттифоқ» – «Ал Ухуд» – 1:0
1 та сариқ карточка кўрсатган

5-сентябр. ЖЧ-2026. 3-саралаш босқичи.
Ироқ – Оман – 1:0
2 та сариқ ва 1 та қизил карточка

13-сентябр. Саудия Арабистони Про лигаси.
«Ал Тавуун» – «Ал Халеж» – 2:0
8 та сариқ карточка кўрсатган

17-сентябр. ОЧЛ Элит 2004\2005.
«Шандонг Тайшан» – «Централ Кост Маринерс» – 3:1.
5 та сариқ карточка кўрсатган.

27-сентябр. Саудия Арабистони Про лигаси.
«Ал Қодисия» – «Ал Ахли» – 1:0
3 та сариқ карточка кўрсатган.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 19:32, 01.10.2024.
Ўқилди: 2208 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик