"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Олли Уоткинс ЕЧЛнинг 2-тур доирасида "Бавария" жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Чемпионлар лигаси "Вилла Парк"га ташриф буюрганига анча бўлди. Ҳамма хурсанд. "Астон Вилла" учун бундай турнирда ўйнаш мен ўйлаган энг яхши нарса эди" - деди Уоткинс УЕФА расмий сайтига.
"Астон Вилла" ҳамда "Бавария" жамоалари ўртасидаги ўйин эртага соат 23:45да бошланади.