"Милан"нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло Рафа Леау ҳақида гапирди.
"Айтишим керакки, менга Леаунинг жорий мавсумда пайдо бўлган бир хусусияти ёқмаяпти - у рақибни ёриб ўтишга ҳаракат қилса ва лекин тўпни йўқотса, шерикларига кўп ишора қилади.
У шеригининг айбини таъкидлашга интилади. Бу яхши хислат эмас", - дея Капеллонинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.