"Интер Майами" бош мураббийи Херардо Мартино клубга МЛСдаги илк чемпионлик кубогини олиб келган "Колумбус" устидан қозонилган тарихий ғалаба (3:2) ҳақида фикр билдирди.
"Биз ўз мақсадларимизга эришмоқдамиз, аммо ҳақиқат шундаки, биз бор эътиборимизни 7 декабрь куни ўйнашга қаратганмиз. Биз шуни хоҳлаймиз. Бугун қилган ишимиз унчалик катта эмас", - деди Мартино клуби матбуот хизматига.
7 декабрь куни МЛС кубоги финали бўлиб ўтади.