Кириш Регистрация
28/02 00:45 Парма 1-1 Кальяри
28/02 01:00 Леванте 2-0 Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон 2-0 Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут 1-1 Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи 3-0 Машъал
28/02 19:00 Комо 3-1 Лечче
28/02 19:00 Локомотив 3-1 Сурхон
28/02 19:15 Динамо 1-2 Навбаҳор
28/02 20:00 Бёрнли 3-4 Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль 5-2 Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл 2-3 Эвертон
28/02 20:15 Барселона 4-1 Вильярреал
28/02 22:00 Верона 1-2 Наполи
28/02 22:30 Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс 0-1 Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер 2-0 Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо 0-1 Атлетико
01/03 16:30 Кремонезе - Милан
01/03 18:00 Эльче - Эспаньол
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:00 Фулхэм - Тоттенхэм
01/03 19:00 Ман. Юнайтед - Кристал Пэлас
01/03 19:00 Сассуоло - Аталанта
01/03 19:00 Брайтон - Ноттингем Форест
01/03 19:15 Насаф - Хоразм
01/03 20:15 Валенсия - Осасуна
01/03 21:30 Арсенал - Челси
01/03 22:00 Торино - Лацио
01/03 22:30 Бетис - Севилья
02/03 00:45 Рома - Ювентус
02/03 01:00 Жирона - Сельта
02/03 22:30 Пиза - Болонья

Аҳад Юсупов: «Ғалабаларимизни барча темирйўлчиларга бағишлаймиз»

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» футзал жамоасини тақдирлаш маросими якунлангач, клуб расмий сайти жамоа бош мураббийи Ахад Юсуповдан қисқача интервью олди.

- Ахад ака, якунига етган мавсум жамоангиз учун осон кечмади. Умуман, мавсум бошида «Локомотив» шундай муваффақиятларга эришишига ишонганмидингиз?
- Тўғри айтдингиз. Мавсум жамоамизга осон кечгани йўқ, гарчи ўзимиз иштирок этган барча турнирларда ғолиб чиққан бўлсакда. Бунинг учун йигитлар билан астойдил меҳнат қилдик. Меҳнатларимиз самараси бугун кўриниб турибди. Энди саволингизга келсак, ҳар қандай мураббий борки, ўз олдига юксак мақсадларни қўяди, ҳеч ким майдонга ютқазаман, деб тушмайди. Шундай экан, мен ҳам барча турнирларда жамоамиздан ғалаба кутганим рост ва улар буни уддалашди.

- «Локомотив»дан барча фронтларда мамлакатимизнинг сўнгги йиллардаги тенгсиз жамоаси «Ардус» қаршилигини енгиб ўтиш талаб этилди. Ушбу қарама-қаршиликлар сизда қандай таассурот қолдирди?
- «Ардус» яхши шаклланган, кучли жамоа. Бу жамоада ўзим тўп сурганман ва шунинг учун бу жамоанинг имкониятларини яхши биламан. «Ардус» жамоасига келган ҳар бир футзалчи борки, унга ғолиблик руҳи сингдирилади. Жамоа ўтган йили Осиё Чемпионлар лигасида финалгача етиб боргани ҳам сўзимни тасдиқлайди. Албатта, шундай жамоани енгишнинг ўзи бўлгани йўқ. Бироқ, шу мақсад йўлида бизни қўллаб-қувватлаган хомийларимизга, қолаверса жамоа мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Биз жорий мавсумда эришган ғалабаларимизни барча темирйўлчиларга бағишлаймиз.

- Келгуси режалар қандай?
- Мавсум эндигина тугади. Аввал бироз ҳордиқ чиқарайлик, негаки барча турнирларда ғолиб чиқиш учун йигитлар жуда катта жисмоний ва руҳий куч йўқотишди. Чемпион бўлиш осон, уни ҳимоя қилиш қийин дейишади. Биз ана шу қийин вазифани уддалаш, келгуси йил Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун тўп сурамиз.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 13:02, 06.05.2013.
Ўқилди: 2972 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.