Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

"Челси"нинг собиқ футболчиси: "Крооснинг кетиши "Реал" ярим ҳимоячида катта тешик қолдирди"

Баҳо:
+ | -

Крэйг Берли "Реал Мадрид"нинг мавсумни қийин бошлаганини Тони Крооснинг кетиши билан боғлади.

34 ёшли германиялик футболчи 2023/24 йилги мавсум якунида фаолиятини якунлади.

Кеча мадридликлар Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида меҳмонда “Лилл”га имкониятни бой бериб (0:1) мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олишди. Шунингдек, жамоа ҳисобида 7 ғалаба ва 3 дуранг бор.

"Биз буни кеча "Атлетико" билан дербида ҳам, Ла Лигада камроқ кучли жамоалар билан ўйинларда ҳам кўрдик. Албатта, улар учун ҳаммаси яхши бўлади, лекин улар баъзида унчалик яхши ўйнашмайди.

Уларга менинг севимли футболчим етишмаяпти. Крооснинг фаолиятини якунлаши "Реал Мадрид" ярим ҳимоясида катта тешик қолдирди. Уларда кучли, чидамли, динамик футболчилар бор. Улар яхши, улар атрофга шошилишлари, гол уришлари мумкин - Беллингем, Вальверде, Тчуамени, Камавинга. Модрич 39 ёшда.

Ҳеч ким Кроос каби ярим ҳимояда пас бера олмайди, дриблинг ва ўйинни назорат қила олмайди. Бу жуда муҳим, ўйин суръатини ўзгартириш, ҳамкорлар билан мулоқот қилиш муҳим", - деди "Челси"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Берли.

Киритилди: 16:40, 03.10.2024.
Ўқилди: 1173 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.